Ҳукумат қарори: электр энергия нархи камида 3 йил ўзгармайди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишЛампы
Лампы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik.  Ҳукумат қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергия тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди.

Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон
Совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари хатловдан ўтказилади – ҳукумат қарори

Ҳужжат билан, тариф сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Истеъсолчиларнинг электр энергиясидан асосланган ва рақобатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш шулар жумласидандир.

Тарифларни белгилашда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламлари ижтимоий ҳимоя қилинади.

2023 йилгача тарифларни шакллантириш методикасига босқичма-босқич ўтилади.

2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

Ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатлари мувозанатга келтирилади.

Ҳужжат билан тарифларни шакллантиришнинг принциплари белгиланди.

Жумладан, тарифларни шакллантиришда камситмайдиган ёндашув жорий этилади, тарифларни белгилаш асосланмаган сиёсий таъсирга дучор этилмайди.

Янгиликлар лентаси
0