Совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари хатловдан ўтказилади – ҳукумат қарори

© Sputnik / Рамиз БахтияровСчетчик воды
Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил 1 июлгача барча истеъмолчиларнинг совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари (счётчик) хатловдан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Давсувинспекция ходимларини рағбатлантириш тартибига доир қарор лойиҳаси тайёрланди

Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни белгилашда истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар таннархини бутунлай қоплаш назарда тутилади.

Шунингдек, сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш харажатлари ҳам ҳисобга олинади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлгача барча истеъмолчиларнинг совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари (счётчик) хатловдан ўтказилади.

2019 йил 1 августгача Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади.

Ҳокимлар 2019 йил 1 июлгача аҳолининг ичимлик сувни истеъмол қилиш нормативларини қайта кўриб чиқиши лозим.

Низомга мувофиқ, сув таъминоти ва канализация ташкилотлари уй-жой коммунал хизмат кўсатиш органлари билан сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Молия вазирлигига (молия органлари) мурожаат қилади.

Тарифлар Молия вазирлиги томонидан тегишли органлар тақдим қилган маълумотлар асосида декларация қилинади.

Тарифларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор у кучга киришидан 15 кун олдин эълон қилиниши лозим.

Янгиликлар лентаси
0