ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон янги халқаро Самарқанд-Туркистон автобус қатновини ишга туширди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.
Хабарда айтилишича, рейслар ҳар куни соат 18:00 да "Олтин Ўрда" автовокзалидан "Самарқанд" автовокзалигача қатнайди.
Чимкент, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида тўхташ жойлари бор.
"Маршрутни очиш Ўзбекистон ва Қозоғистонга саёҳатчилар оқимини ошишига ёрдам беради", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи давомида икки давлат раҳбарлари туризм, спорт, маданият ва бошқа соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштиришда қатъий эканликларини тасдиқлаган эдилар.