Онишенко: овқатланиш соҳасида ишлаётган мигрантлар қизамиқни ташувчи асосий кишилар

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗампредседателя комитета Госдумы РФ по образованию Геннадий Онищенко
Зампредседателя комитета Госдумы РФ по образованию Геннадий Онищенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тиббиёт фанлар номзоди, Россия Фанлар академияси академиги, профессор Геннадий Онишенко қизамиққа қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Тиббиёт фанлар номзоди, Россия Фанлар академияси академиги, профессор Геннадий Онишенко қизамиққа қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.

Вирусолог Виктор Зуев - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик эксперт мигрантлар орасида қизамиқ тарқалишини тўхтатиш йўлини тушунтирди

“2012-2020 йилларда қизамиқ ва қизилчага қарши курашишга оид глобал стратегик режа мавжуд. Режа Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қабул қилинган. Мен бу масалада ҳеч кимдан қўрқмасликка чақираман, масалан, БССдан. Глобал стратегик режа – бу Грузия, Қозоғистон, Россия, Эстония ва Собиқ иттифоқ ҳудудидаги барча мамлакатлар шифокорлар томонидан ҳам ишлаб чиқилган режа. Бу барчанинг умумий фикри ва унга қулоқ солиш керак, - деди Онишенко “Қизамиқ ҳақида афсона ва вакцинация ҳақида барча ҳақиқат: Европа ва МДҲ мамлакатларига нима таҳдид солади” мавзусида бўлиб ўтган Москва-Таллин-Тбилиси-Нур-Султон видеокўприги чоғида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра, хизмат ва овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган мигрантлар касалликни юқтирувчи асосий шахслар ҳисобланишади.

Медицинский работник делает укол во время вакцинации - Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургда қизамиқ эпидемияси: мигрантлар ёппасига эмланмоқда

Онишенко ҳозирда Россияда Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларини вакцинация қилишга доир лойиҳа амалга оширилаётганини таъкидлади.

Россиядаги ўзбек маҳсулотлари: Онищенко асосий муаммо ҳақида гапирди

Қизамиқ, гул - ўткир юқумли касаллик; тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий интоксикация, юқори нафас йўллари ва кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши ҳамда баданга қизил, йирик доғли тошмалар тошиши билан кечади. Қизамиқ ер юзида энг кенг тарқалган инфекциялардан, унга барча ёшдаги кишилар, айниқса, ёш болалар берилувчан бўлади. Касаллик бошланишида тана ҳарорати 39° гача кўтарилади, юқори нафас йўллари ва кўз конъюнктиваси қизаради, бемор қуруқ йўталади, тумов бўлади, кўзи қизариб ёшланади, ёруғликка қарай олмайди, товуши бўғилиб қолади. Бемор бўлган хонанинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш ва тўлатўкис овқатланишига эътибор бериш зарур.

Янгиликлар лентаси
0