ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Екатерингбургда қизамиқ билан 28 нафар фуқаро касалланди.
Шифокорларнинг фикрига кўра, Екатеринбургда эмлаш жараёнини давом этиш керак, чунки қизамиқ эпидемиясини тўлиқ тўхтатилмади.
Биринчи навбатда хусусий транспорт, савдо марказ ва қурилиш компания ишчилари эмланади.
Эмлаш бепул амалга оширилади. Сўнгги 5 кун ичида 10 мингдан ортиқ киши, шулардан 750 нафар мигрантлар эмланди.
Қизамиқ – ҳаво томчилари орқали ўтадиган ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Инфекциянинг асосий белгилари - тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал ва тошма. Бу касаллик энцефалит, кўриш қобилиятини йўқотиш, бош мия касалликларига олиб келиши мумкин.
Бу касалликдан асосий олдини олиш чораси бу эмлашдир.
Эмлаш профлактика миллий эмлаш календари асосида – бир йилда, олти ёшда ва катталар ҳар 10 йилда қилинади.