Россияда изолятордан қочиб кетган хавфли жиноятчилардан 6 таси ушланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСлужба конвоирования ГУФСИН России по Приморскому краю
Служба конвоирования ГУФСИН России по Приморскому краю   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Якшанба куни Тувадаги вақтинчалик сақлаш изоляторидан 9 нафар хавфли маҳбус қочиб кетган. Улар қочишга уриниб, полиция ходимига пичоқ билан ҳужум қилишган.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Россияда полиция ходимлари якшанба куни Тувадаги қамоққа олинганларни вақтинча сақлаш жойидан қочиб кетган маҳбусларнинг олтитасини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк сўзларига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, 1987 йилда туғилган маҳбуслардан бири Барун-Хемчикский тумани Кизил-Мажалик аҳоли пункти ёнида, 1989 йилда туғилган иккинчи маҳбус эса Ак-Довурак шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланган.

Здание Московского областного суда - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоят судидаги отишмада GTA бандасининг тўрт аъзоси ўлдирилди

Аввалроқ изолятордан қочиб кетган маҳбусларнинг тўрттаси қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Якшанба куни Тувадаги вақтинчалик сақлаш изоляторидан 9 нафар маҳбус қочиб кетган эди. Улар қочишга уриниб, полиция ходимига пичоқ билан ҳужум қилишган. Оқибатда изолятордан қочиб кетишга муваффақ бўлишган.

Таъкидланишича, қочиб кетган маҳбуслар орасида талончилик, босқинчилик ва саломатликка қасддан оғир зиён етказганликда гумон қилинувчилар ҳам бор.

GTA бандаси билан бўлган отишманинг видеоси пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 август куни Москва вилоят судида жиноий уюшма, GTA бандасининг 5 нафар аъзоси суд биносидан қочишга уринган эди. Лифт ичида уларни кузатиб келаётган ҳуқуқни сақлаш органлар ходимларига ҳужум қилиб, уларниг қуролини олиб қўйган в қочишга уринган. Бўлиб ўтган отишма натижасида ОМОН жангчиси ва икки нафар полициячи яраланган. Уч нафар жиноятчи йўқ қилинган. Кейинчалик жиноятчилардан бири шифохонада вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0