TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Москва вилоят судида "ГТА тўдаси" иши бўйича судланаётганлар отишмага сабабчи бўлишди.
Соқчилар беш маҳбусни суд мажлиси бўлиб ўтадиган залга олиб чиқаётганида икки маҳбус соқчиларга ҳужум қилган ва соқчилардан бирининг қуролини эгаллаб олишган.
Махсус гвардия аскарлари билан бўлиб ўтган отишмада маҳбусларнинг уч нафари ўлдирилган.
ГТА бандаси Москва вилоятида ҳайдовчиларни ўлдириш билан шуғулланиб келган террорчилар жиноий гуруҳи бўлиб, асосан М4 "Дон" трассасида қотилликлар амалга оширган. Уларнинг жиноятлари Grand Theft Auto компьютер ўйинидаги сингари амалга оширилгани боис ОАВ уларни "ГТА тўдаси" деб атаган.
Маълумотларга қараганда, улар 17 кишининг умрига зомин бўлишган.