Собиқ ИИББ ходими чўкаётган уч кишини қутқариб қолди

© ГУВД г. ТашкентаПенсионер ГУВД спас трех тонувших
Пенсионер ГУВД спас трех тонувших  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олмазор туманида 7 ёшли қизалоқ дарахтдан довучча узмоқчи бўлиб, сувга йиқилиб тушади.

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. 10 апрель куни кундузи соат 10:30 ларда Тошкентнинг Олмазор туманида собиқ ИИББ ходими, майор Мансуров Ҳусанбой сувда чўкаётган аёл ва унинг икки қизини қутқариб қолди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Канал - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура ходими каналда чўкаётган қизни қутқариб қолди

Хабарда келтирилишича, 36 ёшли Дилобар А. фарзандлари билан Чимбой тураржой массиви орқали оқиб ўтувчи Қичқириқ канали қирғоғи бўйлаб сайр қилиб кетаётганда унинг 7 ёшли кичик қизи Шаҳлиё дарахтдан довучча узмоқчи бўлиб, сувга йиқилиб тушади. Буни кўрган Дилобар қизалоғини қутқариш мақсадидан ўзини сувга ташлайди. Шунингдек, уларга 14 ёшли Диёра ва 9 ёшли Дилшода ёрдамга шошади. Диёра синглисини қутқаришга муваффақ бўлади, бироқ ўзи мустақил равишда сувдан чиқа олмайди. Аёл ва унинг икки қизи сувга чўка бошлайди. Шунда улар ёрдам сўраб, қичқира бошлашади.

Канал ёнидан ўтиб кетаётган бир эркак уларнинг қичқириғини эшитиб, ёрдамга шошади. У сувда чўкаётган аёл ва унинг қизларини кўриб, ҳеч иккиланмасдан ўзини сувга отади. Аёл ва унинг қизларини қутқаргандан сўнг “тез ёрдам” чақиради. Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар уларнинг аҳволини қониқарли эканлиги маълум қилади.

Маълум бўлишича, аёл ва унинг икки қизини қутқарган халоскор собиқ ИИББ ходими, майор Мансуров Ҳусанбой Қурбонович экан. У ҳозирда меҳнати эвазига ҳақли равишда нафақада бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулистон шаҳрида прокуратура ходими каналда чўкаётган қизни қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0