Прокуратура ходими каналда чўкаётган қизни қутқариб қолди

© tribuna.uzКанал
Канал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Убатов сувда чўкаётган қизни қутқариб қолди.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. 8 апрель куни кечқурун вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Убатов сувда чўкаётган қизни қутқариб қолди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik агентлигига хабар қилди.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятида поезд ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида Туркия фуқароси ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, 8 апрель куни соат 22.00 да Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” канали қирғоғи бўйлаб кетаётган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Убатов сув юзасидан келаётган паст овоздаги шовқинни эшитиб қолади.

Диққат билан тикилиб, одам оқиб келаётганига ишонч ҳосил қилади. Сўнгра зудлик билан яқин атрофдаги вагон томонга югуриб бориб, белкурак топиб келади. Тезда устки кийимларини ечиб, ўзини сувга ташлайди. Оқиб кетаётган одам икки қўли билан қутқарувчи узатган белкуракнинг дастасидан маҳкам ушлаб олиб, ўзи ҳам чиқишга ҳаракат қилади.

Жабрланувчини бир амаллаб қирғоққа тортиб келган А.Убатов йўлакдан ўтаётган икки нафар аёлга “тез ёрдам” чақиришларини илтимос қилади. Ҳодиса жойига етиб келган одамлар бир-бирларининг қўлларидан маҳкам тутиб, занжир бўлиб, сув бўйидан тортиб олишади.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Туғруқхонадаги жирканч жиноят: чақалоқ юз долларга сотилди

Қутқарилган киши 16-17 ёшлардаги қиз эканлиги маълум бўлди. Шок ҳолатида бўлгани боис дастлаб гапира олмасди. У шошилинч тарзда “тез ёрдам” машинасида РШТИЁМ вилоят филиалига олиб келинади ва шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилади. Сувда чўкаётганида қутқариб қолинган Мунира Шамшиева 2002 йилда туғилган бўлиб, Гулистон шаҳар ”Улуғ йўл” МФЙ ҳудудида яшайди.

Шаҳардаги 4-ўрта умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси. Маълум бўлишича, қиз канал четига ўрнатилган зинадан пастга тушган ва бехосдан сувга йиқилиб, оқиб кетган. У эндиликда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0