ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Россия ўз чегаралари периметри бўйлаб "яхши қўшничилик камарини" кучайтиради, деб баёнот қилди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
"Биз чегараларимиз периметри бўйлаб яхши қўшничилик камарини кучайтириш устида ишлаймиз. Бу ишни қўшниларимиз билан иккиёқлама каналлар орқали, шунингдек, ушбу маконларда ташкил топиб, фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар линияси орқали ҳам амалга оширамиз", - деб баёнот қилди вазир, Дипломатия академияси талабалари ва домлалари олдида чиқиш қилар экан.
Лавров, халқаро ташкилотлар деганда, ОДКБ, ЕОИИ, МДҲ ва ШҲТни назарда тутганига аниқлик киритган.
"Албатта, бизнинг устувор вазифамиз - бу Россия президенти ташаббуси бўлган - ЕОИИ, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти, АСЕАН мамлакатлари иштирокида улкан Евроосиё шериклигини шакллантиришни амалга ошириш. Шу билан бирга, биз нафақат бу улкан шерикликни вужудга келтирамиз, балки беҳудуд евроосиё материгида жойлашган, хусусан, Европа Иттифоқига кирувчи бошқа мамлакатлар учун ҳам эшикларимизни очиқ қолдирамиз. Европа иттифоқи тенгҳуқуқлик асосида ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка таянувчи жараёнларга тайёр бўлсагина бизга қўшилиши мумкин", - деб қўшимча қилган Лавров.