Россия тўрт йўналишда уруш бошлайди, дея башорат қилди Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси

© Министерство обороны РФЗапуск новейшей ракеты «Авангард»
Запуск новейшей ракеты «Авангард» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломатнинг сўзларига кўра, Арктика йўналишида уруш жорий йил бошланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россия Украина, Беларусь, Қозоғистон ёки Арктикада уруш бошлашни режалаштирмоқда, деб баёнот қилди Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси Юрий Щербак ўз китоби тақдимоти вақтида. Дипломат чиқиши акс этган видео "Политнавигатор"нинг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Александр Хроленко, военный обозреватель  - Sputnik Ўзбекистон
Хроленко: Европа Россия билан кечадан олдин куни уруш бошлаши мумкин эди

Щербакнинг сўзларига кўра, Москва зарба беришнинг тўрт йўналишини кўриб чиқмоқда.

"Зарба тўрт йўналишда бўлади: биринчиси – Украина бўйлаб. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қудратимиз қай даражадалигини билмайман, шу боис биз можаро зонасидамиз, дея айта оламан. Ҳеч ким биз учун урушгани келмайди. НАТО аъзоси эмас эканмиз, Польша, Америка, Франциядан аскарлар етиб келмайди. Зарбанинг иккинчи йўналиши – Беларусь, бу давлат устида улкан таҳдид осилиб турибди. Учинчиси – Қозоғистон. Назарбоев ҳукуматдаги ўзгаришларни бекорга амалга оширгани йўқ, у ўз давлати билан нималар содир бўлишини тушунган", - деб ҳикоя қилган собиқ элчи.

Дипломатнинг сўзларига кўра, охирги йўналиш - Арктика йўналишида уруш жорий йил бошланиши мумкин.

"Тўртинчи йўналиш эса - сиз эҳтимол, жуда ажабланишингиз мумкин, бу аниқ Арктика зонасида содир бўлади. Россия уни ўз ҳудуди деб эълон қилган, ва бу асоссиздир, у Катта шимолий йўлни ёпмоқчи. Арктика музлар эригач, тозаланиб, жуда қулай ҳудудга айланади. Улар ўзиники деб эълон қилмоқчи, америкаликлар эса бунга рози эмаслигини билдирди, ва ўша ҳудудда жанговар кемалар ҳаракатланади. Шу боис уруш бу зонада жуда тез орада: жорий йилда ёки келаси йилда юз бериши мумкин", - деб маълум қилган Щербак.

Дипломат Россия Арктикада бир қатор ҳарбий базаларга асос солганини ҳам қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0