Ўзбекистонлик қиз Барак Обама билан учрашди

Oбуна бўлиш
European Young Leaders under 40 ҳамда Буюк Келажак экспертлар кенгаши аъзоси Камилла Султанова Барак Обама билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Ўзбекистонлик Камилла Султанова 6 апрель куни Берлинда АҚШ собиқ президенти Барак Обама билан учрашди.

Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама Конгресс аъзоларини Obamacare дастурини бекор қилмасликка чорлаяпти

Барак Обама ўз фонди фаолияти доирасида, Европанинг 300 нафар ёш етакчилари билан учрашиб уларнинг ташаббусларини қандай қилиб қўллаб-қувватлашни режалаштираётгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Камилла Султанова ушбу учрашувда Скандинавия ва Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этди. Барак Обама билан бўлган қисқа суҳбат давомида навбатдаги учрашувни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.  

Камилла Султанова 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Мактабни АҚШда, инстутутни  Данияда тугатган. Шундан сўнг Европа шимолидаги компанияларда ишлаган. Айни дамда нодавлат нотижорат ташкилотда фаолият юритади. European Young Leaders under 40 ҳамда Буюк Келажак экспертлар ташкилотлари аъзоси. Яшаш жойи - Хельсинки.

Янгиликлар лентаси
0