ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. АҚШ собиқ президенти Барак Обама Конгресс аъзоларини 2010 йилда амалиётга жорий этилган "Obamacare" дастурини бекор қилмасликка чорлаяпти, деб хабар қилди РИА Новости.
"Мен умид қиламанки, миллионлаб одамлар умид қиладиларки, сиёсий партияга аъзолигидан қатъий назар, бундай жасоратни амалга оширишнинг ҳали-ҳануз имкони бор", — деб қўшимча қилган собиқ АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада конгресс палатаси аъзолари "Obamacare" соғлиқни сақлаш дастури ўрнига янги қонунни қабул қилиш бўйича овоз берган эдилар. Энди ушбу янги қонун лойиҳаси сенат томонидан кўриб чиқилади. Obamacare дастурига қарши бўлган "Республикаликлар" партияси аъзолари, конгрессда кўпчиликни ташкил этади. Лекин айрим сенаторлар янги қонун лойиҳаси талабларига қарши чиқишган.
Лекин амалиётда бу мақсадларга тўлиқ эришилмаган. Айрим демократлар фикрларига кўра, янги дастурда фақат бойлар учун солиқлар камайтирилиши кўзда тутилган бўлиб, бу ўз навбатида соғлиқни сақлаш соҳасида иш ўринларини қисқаришига ҳамда кам таъминланган аҳолига тиббий хизматнинг камайишига олиб келади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.