Обама Америка қонунларидан "негр" сўзини олиб ташлади

Oбуна бўлиш
Бу каби сўзлар маълум тоифадаги одамлар абадий бегона бўлиб қолиши, ҳеч қачон тўлақонли америкаликларга айланмаслигини кўрсатиш учун ишлатилган.

ТОШКЕНТ, 21 майSputnik. АҚШ президенти Барак Обама федерал қонунчиликдан “миллий кимчиликни ҳақоратловчи” — “шарқлик”, “негр” ва “испанзабон” сингари сўзларни олиб ташлаш тўғрисида қонунга имзо чекди. Бу сўзлар АҚШдаги турли тоифасидаги одамларга нисбатан ишлатилган, деб хабар қилади ABC News. РИА Новости хабари асосида.

"Шарқлик” деган сўзга федерал қонунчиликда ўрин йўқ, ва ниҳоят, бу камситувчи ва архаик сўз ўтмишда қолади”, — деб таъкидлади қонун лойиҳаси муаллифларидан бири.

Бу каби сўзлар маълум тоифадаги одамлар абадий бегона бўлиб қолиши, ҳеч қачон тўлақонли америкаликларга айланмаслигини таъкидлаш учун ишлатилган, дейилади АВС хабарида.

Қонун АҚШ Сенати томонидан бир овоздан маъқулланди.

Акт президент имзолаган вақтдан бошлаб ҳуқуқий кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0