Солиқ қўмитаси таъмагирлик ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМужчина с телефоном
Мужчина с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар солиқ хизмати ходимлари томонидан белгиланган солиқлардан ташқари “қўшимча йиғимлар” ва “келишув” эвазига таъмагирлик ҳолатларига дуч келинса, зудлик билан Давлат солиқ қўмитасига хабар бериш сўралди.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда қўмитанинг телеграм-каналида хабар берилди.

Солиқ қўмитаси “Ўрикзор” бозоридаги жанжал юзасидан маълумот берди

Хабарда қайд этилишича, агар солиқ  хизмати ходимлари томонидан белгиланган солиқлардан ташқари “қўшимча йиғимлар” ва “келишув” эвазига таъмагирлик ҳолатларига дуч келинса, зудлик билан Давлат солиқ қўмитасининг телефонларига қўнғироқ қилиш сўралади. (+99871) 244-98-98; (+99871) 244-98-00; (+99871) 244-98-71; 1198.

“Ҳар бир мурожаатингиз Давлат солиқ қўмитасининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси томонидан кўриб чиқилади ҳамда мурожаат муаллифи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади”, - дейилган ДСҚ матбуот хизмати хабарида.

Янгиликлар лентаси
0