Солиқ қўмитаси “Ўрикзор” бозоридаги жанжал юзасидан маълумот берди

Oбуна бўлиш
Давлат солиқ қўмитаси видеодаги Муроджон Эгамбердиев солиқ идоралари ходими эмаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Кеча, 27 март куни интернетда тадбиркор солиқ органи ходими билан тортишаётгани айтилган видео тарқалди. Воқеа Тошкентдаги “Ўрикзор савдо мажмуаси”да юз берган.

Незаконная установка электрооборудования - Sputnik Ўзбекистон
МИБ давлатга энг кўп зарар етказган "тадбиркорларни" санаб ўтди

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси мазкур видеодаги Муроджон Эгамбердиев солиқ идоралари ходими эмаслигини маълум қилди.

ДСҚ матбуот хизмати маълумотга кўра, воқеа қаҳрамони Учтепа туман ҳокимияти иқтисодий бўлим ходими.

Маълум бўлишича, у маҳаллий ҳокимликлар қошида солиқ органларига ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва шаффофлигини таъминлаш учун кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган жамоат гуруҳлари иши доирасида ҳаракат қилган.

Қайд этилишича, вазият керагича ўрганилмай, ушбу видеоролик ижтимоий тармоққа тарқатиб юборилган ва бу, ўз навбатида солиқ хизматлари имижига салбий таъсир қилган.

ДСҚ ёлғон ахборот тарқатиш тухмат қилиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0