Остона номини ўзгартириш қанчага тушади

© Sputnik / Ольга Головко / Медиабанкка ўтишКонцертный зал "Астана" в Астане
Концертный зал Астана в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Елбасы девонхонасини яратиш ва Остонанинг номини ўзгартириш учун қанча маблағ сарфланиши ҳисоблаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Қозоғистон Сенатида молия ва бюджет масалалари бўйича қўмитаси кенгайтирилган йиғилишда “2019-2021 йилларга республика бюджети тўғрисида”ги қонунга ўзгаритишларни кўриб чиқди.

Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг биринчи хоними йўқ – президент Токаев ажрашган

Унда бюджет давлат хизматчиларининг ойликларини кўтариш, Қозоғистон пойтахтини номини ўзгартириш, биринчи президент девонхонасини ташкил қилиш масалалари киритилган.

Ушбу йўналишларга 38,8 миллиард қозоқ тенгеси керак бўлади.

“Ҳаражатларнинг катта қисми 1 июндан ойликларни ошиши билан боғлиқ. Бир ойда 37 миллиард тенге қўшимча ҳаражат бўлади. Қолган маблағлар – янги давлат органини ташкил қилиш учун мўлжалланган. У рўйхатга олинган – Елбасы девонхонаси. Бунинг учун 1 миллиард тенге керак бўлади”,  - деб таъкидлади молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева.

Молия вазирлиги раҳбарияти сўзларига кўра, Остонани Нур-Султон деб ўзгартириш – бу техник ўзгартиришлар, улар қўшимча маблағ талаб қилмайди.

“Остона номини ўзгартириш учун пул ажратилмайди. Барча ҳаражатлар давлат органлари томонидан режали асосда шаҳар учун ажратилган пуллар доирасида амалга оширилмоқда. Қўшимча маблағ кўзда тутилмаяпти”, - деб қўшимча қилди Молия вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон пойтахти Остона янги президент Касим-Жомарт Токаевнинг ташаббуси билан Нур-Султон деб қайта номланди.

Янгиликлар лентаси
0