ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Қозоғистон янги президенти Касим-Жомарт Токаев ажрашган, бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Акорда расмий сайтида Токаевнинг таржимаи ҳоли жойлаштирилди.
Унда ота-онаси, маълумоти, оиласи ва қизиқишлари ҳақида маълумотлар ёзилган. Хусусан, давлат раҳбари ажрашганлиги маълум бўлди.
Касим-Жомарт Токаев – халқаро муносабатлар муаммолари бўйича 10 та китоб муаллифи, соғлом турмуш тарзи тарафдори ҳисобланади. Бадиий, сиёсий, тарихий адабиётларни ўқиш билан қизиқади.
Қозоғистон президенти Надежда Давидовна Токаева билан турмуш қурган эди. Айрим маълумотларга қараганда у Москвада истиқомат қилади. Улар ўртасида бир нафар фарзанд Тимур Токаев бор.