Қозоғистон президенти Токаевнинг илк хорижий ташрифи қаерга амалга оширилиши маълум бўлди

© REUTERS / Mukhtar KholdorbekovКасым-Жомарт Токаев
Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев апрель ойида ўзининг илк хорижий ташрифини амалга оширмоқчи.

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 3 апрель куни илк хорижий ташриф билан Россияга келади, Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

Ушбу ташриф Токаевнинг Қозоғистон президенти сифатидаги илк хорижий ташрифи бўлади.

"3 апрель куни Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев расмий ташриф билан Россия Федерациясига жўнаб кетади. Давлат раҳбари ташриф дастурининг асосий мақсади РФ президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан иборат бўлади", - дейилади Қозоғистон раҳбарининг расмий сайтида.

Обращение Нурсултана Назарбаева к народу Казахстана по случаю своей отставки - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимиятни бировга топшириш ёки Қозоғистон тараққиёт йўли қандай бўлади

Таъкидланишича, Қозоғистон ва Россия етакчилари учрашуви кун тартибидан икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб мавзулар масалалари ўрин олган.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни истеъфога чиқишини маълум қилди. У президентлик ваколатларини парламент сенати спикери Токаевга топширди. Токаев 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган сайловларгача Қозоғистон президенти вазифасини бажаради.

Янгиликлар лентаси
0