Алимент тўлашдан бош товлаган эркак аэропортда қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Қарздор  яшаш жойидан топилмагач, 2018 йил 9 сентябрь куни давлат ижрочиси унга нисбатан қидирув эълон қилган ҳамда қарздор давлат ижрочиси томонидан қўйилган чекловга асосан чет давлатга ишлаш учун чиқиб кетаётган вақтида ушланган.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамасдан, фарзандининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент пулларини бир неча ойлар давомида тўлашдан бўйин товлаб келган эркак чет давлатга ишлаш учун кетаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири МИБ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Певица Озода Нурсаидова  - Sputnik Ўзбекистон
МИБ Озода Нурсаидова яшаган уй девори нега бузилганига ойдинлик киритди

Таъкидланишича, қарздор Э.Рўзиевдан Х.Асадовага бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш хақи ва бошқа унга тенглаштирилган даромадларидан 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида суд ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ижро ҳаракатлари даврида, бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамасдан, қарздор ҳеч бир сабабсиз фарзандининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент пулларини бир неча ойлар давомида тўлашдан бўйин товлаб келган.

Қарздор  яшаш жойидан топилмагач, 2018 йил 9 сентябрь куни давлат ижрочиси унга нисбатан қидирув эълон қилган ҳамда қарздор давлат ижрочиси томонидан қўйилган чекловга асосан чет давлатга ишлаш учун чиқиб кетаётган вақтида ушланган.

Шундан сўнг қарздордан 7 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилиши таъминланган. Шу билан бир қаторда олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлардан сўнг эркак турмуш ўртоғи билан яраштирилган.

Янгиликлар лентаси
0