Ота-оналарни хорижга ишлаш учун чиқишларини чеклаш ҳақида таклифи бўйича ХТВ изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш бўйича таклиф киритилган.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Ота-оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш таклифи бўйича ХТВ изоҳ берди.

Хабарда ёзилишича, “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити доирасида иштирокчилар Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига ўзларини қизиқтирган ва ташвишга солган масалалари билан мурожаат этишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган саммитда иштирокчилар томонидан турли мавзуларга оид таклифлар берилди.

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф қилинди

Тадбир иштирокчиси вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш бўйича таклиф берган.

Бу таклиф қизларнинг атрофдаги воқеаларни ўрганишлари асосида берилган. Яъни, ота-оналари хорижга ишга кетган айрим ёшлар турли ножўя ишларга, жумладан, жиноятчиликка ҳам аралашиб қолмоқда.

“Мазкур таклиф ҳеч ким томонидан атайлаб уюштирилмаган. Таклиф берган қизларнинг вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, саммит давомида мутахассислар томонидан қонун биринчи навбатда инсон манфаатларига зид бўлмаслиги ва бу мазмундаги норматив ҳужжатлар фуқароларнинг эркинлигини чеклашига олиб келиши ҳақида батафсил тушунча берилди”, - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остидаги “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммитида вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш ҳақида таклиф киритишган эди.

Янгиликлар лентаси
0