Ўзбекистонда вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф қилинди

Oбуна бўлиш
Депутат Марҳабо Қурбонованинг сўзларига кўра, коммунал тўловлардан қарзи бўлган фуқаро хорижга чиқа олмайди, чунки бунга қонунчилик йўл қўймайди. Аммо 3-4 нафар вояга етмаган фарзанди бор аёллар чет элга бемалол чиқиб кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистонда вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди.

ЎзАнинг хабар қилишича, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, туман сектор раҳбарлари, фаоллар иштирок этган сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинди. 

Узбекские женщины беседуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аёллари ишлаши мумкин бўлган касблар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда

Таъкидланишича, сессияда депутат Марҳабо Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифини билдирган.

Депутат Марҳабо Қурбонованинг сўзларига кўра, коммунал тўловлардан қарзи бўлган фуқаро хорижга чиқа олмайди, чунки бунга қонунчилик йўл қўймайди. Аммо 3-4 нафар вояга етмаган фарзанди бор аёллар чет элга бемалол чиқиб кетмоқда.

“Буни тартибга солиш керак. Ахир, хорижга кетган оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги муаммолар, бу орқали оиладаги маънавий муҳит ва жамиятга етказилаётган зарар хорижда топилган бойликдан бир неча баробар кўп эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди”, - деди депутат.

Ўзбекистонда аёллар учун иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди

Янгиликлар лентаси
0