Сайёр қабулда аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

© Sputnik / Василий Батанов / Медиабанкка ўтишЖенщина держит папку с документами
Женщина держит папку с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мурожаатлар ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Фарғона вилояти иккинчи сектори – вилоят прокурори томонидан аҳолиси 39 мингга яқин бўлган Учкўприк туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Масалан, “Шеробод” қишлоғида яшовчи Ф.Каримова ишга жойлаштириш, “Мехнатроҳат” қишлоғида яшовчи А.Имомовани томорқасини ҳайдаш ва мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш, “Урганжи” қишлоғида яшовчи М.Келдиев уй-жой билан таъминлаш, “Хасанқора” қишлоғида яшовчи М.Маҳмудовани суд ҳукмидан норози бўлиб, “Қатағон” қишлоғида яшовчи Б.Рахмонов бузилган биноси учун компенсация тўловини тўлаб бериш, “Шўх” қишлоғида яшовчи З.Ортиқов ичимлик суви тармоғи тортиш, “Жалоер” қишлоғида яшовчи З.Охунова кредит ажратишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

“Тикувчилик цехимни кенгайтириш мақсадида қўшимча ускуна сотиб олиш учун тегишли ҳужжатларни банкка тақдим этсамда, менга кредит ажратилмаяпти. Оммавий ахборот воситалари орқали сайёр қабул ташкил этилганлигини билиб, шу муаммога ечим топишларини сўраб келдим”, - дея мурожаат қилди “Анҳор” кўчасида яшовчи М.Мамажонова.

Тадбиркорнинг мурожаати тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, масала ижобий ҳал этилди.

“1-гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғимга ногиронлик аравачаси олиш учун тегишли идорага қилган мурожаатим ҳал этилмаяпти, сайёр қабул давомида турмуш ўртоғим учун ногиронлик аравачаси берилди”, - дейди “Жалоер” қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Салимова.

Ўзбекистондаги раҳбарлар халқ билан мулоқотга чиқдилар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги мансабдорлар кутилмаганда халқ ҳузурига кириб бордилар

Ушбу сайёр қабул давомида 120 нафарга яқин фуқароларнинг турли масалаларга доир мурожаатлари эшитилиб, улардан аксариятини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши, 5 нафар ногиронларга аравачалар берилиши, 7 нафар фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилиши, 10 нафарга яқин фуқароларга моддий ёрдам ва бепул дори-дармон берилиши, 40 дан ортиқ фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Янгиликлар лентаси
0