ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Илгарироқ маҳаллий ва хорижий ОАВларда Тошкентда Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонаси очилиши, у ерда президент фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Халқ қабулхонаси вакили Sputnik мухбирига ушбу хабар ёлғон эканлиги ҳақида маълум қилди.
"Ўзбекистон президенти Администрацияси Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов ОАВларга бундай маълумотни тақдим этмаган", - деди суҳбатдош.
Эслатиб ўтамиз, тарқалган хабарларда президент билан учрашув Президент халқ қабулхонаси Қоратош ва Фурқат кўчалари кесишмасида жойлашиши ва 1 апрель куни очилиши айтилган эди.