"Одамлар бир-бирига меҳрли эди": Алина Кабаева Тошкентда кечган болалиги ҳақида

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишОлимпийская чемпионка по художественной гимнастике Алина Кабаева
Олимпийская чемпионка по художественной гимнастике Алина Кабаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таниқли гимнастикачи Алина Кабаева кўпмиллатли Тошкентда кечган болалик хотиралари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Олимпия чемпиони ва баддий гимнастика афсонаси Алина Кабаева "Аэроэкспресс" журналига Ўзбекистонда кечган болалиги ва қандай қилиб спорт билан шуғуллана бошлагани ҳақида гапириб берди.

Алина Кабаева на этапе Кубка мира по художественной гимнастике в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Алина Кабаева ўзбекистонлик гимнастикачига махсус совға топширди

Кабаева Тошкентда дунёга келган. Унинг хотирасида болалик онлари энг бахтиёр ва беғубор дамлар сифатида муҳрланиб қолган. Аёлнинг сўзларига кўра, у ўсган кўпмиллатли маҳаллада боланинг бегонаси бўлмаган.

"Мен кўпмиллатли шаҳарда туғилибгина қолмай, балки шундай муҳитда вояга етганман. Ҳовлимизда турли миллатга мансуб оилалар яшар эдилар. Шу қадар иноқ бўлганмизки, бунда ҳар биримизнинг бахтиёр онларимиз барча учун шоду-хуррамликка айланар, қийин дамларда эса ҳеч ким ўз муаммоси билан ёлғизланиб қолмас эди. Қўшнилар ҳамиша бир-бирини қўллаб-қувватлар ва ёрдам беришарди. Одамлар ўртасидаги муносабатлар самимий ва дўстона эди. Албатта, жанжаллар ҳам бўлган, лекин бундай ҳолатларда ҳам бир-бирига нисбатан нафрат бўлмаган", - деб сўзлади у.

Алинанинг отаси футболчи бўлган, онаси эса қачонлардир баскетбол билан шуғулланган. Шу боис, жуфтлик қизалоқни ҳам спортга ошно этишни режалаштиради. Алина гимнастикачи бўлмаслиги ҳам мумкин эди.

"Ўз вақтида дадамлар Днепропетровскдаги "Днепр" футбол жамоасида тўп сурганлар. У ерда фигурали учун яхши ривожланган эди. Мен ўша вақтда уч ёшда бўлганман, онамларга спортнинг бу тури жуда ёққани учун, мени фигурали учишга берган бўлишарди", - дея хотирлайди Кабаева.

Оила бошлиғи олган жароҳатдан сўнг ҳаммалари биргаликда Тошкентга қайтишади. Лекин бу ерда муз саройлари кўп эмас эди. Натижада Алина бадиий гимнастикага қатнай бошлайди.

Универсиада. 11-й день. Художественная гимнастика - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмоновнинг рафиқаси ва Алина Кабаева Тошкентга ташриф буюришди

"Ойимлар ҳали мен дунёга келмасимдан бу спорт тури билан таниш бўлганлар, нега деганда, у киши ўйнаган баскетбол жамоаси гимнастикачилар билан битта залда шуғулланишган (аввал бадиий гимнастикачилар зални банд этган бўлса, куннинг иккинчи ярмида баскетболчи қизлар у ерда шуғулланишган). Ирина Александровна Винернинг машғулотларини кузатган ойим, ўша вақтнинг ўзидаёқ, агар келажакда қизалоқли бўлса, уни албатта, бадиий гимнастикага ва фақат шу мураббийга беришини дилига мақсад қилиб тугиб қўйган", - дея изоҳ беради чемпион.

Бадиий гимнастика туфайли, Кабаева дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлади. Спортчи аёл хотираларига кўра, машғулотлар графиги ўта зич бўлишига қарамай, мураббийлар қизларни ўзлари меҳмон бўлиб турган давлатнинг маданияти билан таништиришга албатта вақт топар эдилар.

"Энг завқли хотираларим Япония билан боғлиқ. 1994 йил бошида мен Осиё чемпионатига Қозоғистондан (ўша вақтда Павлодарда яшаганмиз, дадам "трактор" футбол жамоаси учун тўп сурарди) борганман. 95-йилда мен Ирина Александровна қўлида шуғулланишни бошладим, ва бир йилдан кейин Россия термаси аъзосига айланиб, Японияга қайтганман ва юниорлар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби бўлганман. Ҳатто мураббийим ҳам бундай бўлишини кутмаган. Мен ўз олдимга ўшанда энг кучли гимнастикачилар 30талигига киришни мақсад қилиб қўйгандим", - деб ҳикоя қилади Алина.

Она Ватани Ўзбекистонга олимпия чемпиони тез-тез қадам ранжида қилади. Алинанинг айтишича, у фақатгина Тошкентни эмас, балки Бухоро ва Самарқандни ҳам жуда яхши кўради.

Алина спортда олган тажрибаси ҳаётда унга жуда ёрдам беришини қўшимча қилган. Ахир айнан спорт интизомни, жамоада ишлаш қобилиятини шакллантиради, айнан спорт туфайли инсон ҳар бир ҳаракати учун жавоб беришни, масъулиятни ўз зиммасига олишни ўрганади.

Янгиликлар лентаси
0