ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Дунёнинг энг машҳур спортчиларидан бири бўлган Алина Кабаева ушбу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Бадиий гимнастика Жаҳон чемпионати сараловчи босқичига шарафли меҳмон сифатида ташриф буюрган.
Ўзбекистон Гимнастика федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, россиялик гимнастикачи “Алина Кабаева хайрия жамғармаси” номидан ёш гимнастикачи 2016 йил Олимпия ўйинлари иштирокчиси, бир неча халқаро турнирлар совриндори, Ўзбекистон чемпиони Анастасия Сердюковага “Бадиийлик учун” махсус совғасини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Алина Кабаева Тошкетда туғилиб ўсган, шу ерда гимнастика билан шуғулланган ва спортдаги илк ютуқларини ҳам айнан шу ерда қ ўлга киритган.
Тошкентда бўлиб ўтаётган Бадиий гимнастика Жаҳон чемпионати сараловчи босқичида дунёнинг 19 мамлакатидан 90 та энг кучли спортчилар иштирок этмоқда. Меҳмон спортчилар Австралия, Арманистон, Беларуссия, Грузия, Исроил, Индонезия, Испания, Қозоғистон, Латвия, Россия, АҚШ, Таиланд, Украина, Финляндия, Швейцария, Эстония ва Япония давлатларидан келган.
Россия жамоасини Россия Гимнастика федерацияси раиси Ирина Винер-Усманова бошчилик қилмоқда. Ирина Винер келиб чиқиши Самарқандлик, уч марта Ўзбекистон чемпиони.