Эрдўғон бутун дунёни кучайиб бораётган исломофобияга қарши курашишга чақирди

© AFP / ADEM ALTANПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрдўғон шунингдек, Ғарб давлатларининг неонацист ташкилотларини террористик тузилмалар сифатида тан олишга даъват қилган.

ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Инсоният исломофобияга қарши, Холокостдан кейинги антисемитизмга қарши курашгандек қатъият билан курашмоғи лозим, деб баёнот қилди Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Янги Зеландиядаги масжидга уюштирилган ҳужумга изоҳ берар экан.

Праздничная молитва в соборной мечети Хазрати Имам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Янги Зеландиядаги ҳужумга муносабат билдирди

Ўтган ҳафта жума куни Крайстчерч (Янги Зеландия, Жанубий орол)даги иккита масжидда отишма юз берди, оқибатда, полиция берган сўнгги маълумотига кўра, 50 киши ҳалок бўлди, яна 50 нафари жароҳатланди.

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн юз берган ҳодисани теракт деб атади. Австралиялик 28 яшар Брентон Таррантга Қотиллик бўйича айбловлар қўйилган, суд унинг ҳибс муддатини 5 апрель санасига қадар узайтирган.

"Туркия масжидда юз берган терактлар муносабати билан Янги Зеландиядаги мусулмонларга дардкашлигини билдиради. Жума намози вақтида пасткашларча қилинган ҳужумни оддий жиноят деб баҳолаб бўлмайди. Инсоният Холокостдан кейин антисемитизмга қарши қандай курашган бўлса, ўсиб бораётган исломофобияга қарши ҳам ана шундай қатъиятлик билан курашмоғи лозим. Бу сингари фожиалар қайта такрорламаслиги учун, исломий давлатлар ушбу масалада ўзларининг аниқ позициясини билдирмоқлари керак", - деб таъкидлади Эрдўғон Истанбулда Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг фавқулодда мажлисида чиқиш қилар экан. Ушбу мажлис Туркия раислигида Янги Зеландиядаги масжидга уюштирилган ҳужум туфайли чақирилган.

Эрдўғон чиқиши NTV телеканали орқали трансляция қилинган.

Туркия етакчиси мусулмонларни дискриминация қилишга чақираётган Ғарб мамлакатлари сиёсатчилари аёвсиз танқид қилиниши кераклигини қўшимча қилган. Эрдўғон шунингдек, Ғарб давлатларининг неонацист ташкилотларини террористик тузилмалар сифатида тан олишга даъват қилган.

Янгиликлар лентаси
0