ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Тошкентдаги Амир Темур хиёбонидага айланма йўлда эксперимент тариқасида қизил-оқ пиёдалар йўлаги пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу йўлак Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таклиф қилинган Словакия мутахассислари томонидан эксперимент тариқасида барпо этилган.
Европа мамлакатлари тажрибасига кўра, оқ ёки сариқ чизиқлар билан чизилган пиёдалар ўтиш йўлаги қоронғу вақтида йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларига яхши кўринмаслиги мумкин. Қизил-оқ ранглар эса ҳайдовчиларга ҳам пиёдаларга ҳам яхши кўринади, - дейилган хабарда.