ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Бугун эрталабдан Интернетда ЙПХ инспекторларнинг янги формаси ҳақида ҳабарлар пайдо бўлган эди. Тошкент ИИББда ушбу хабарни тасдиқлашди.
“Тажриба давомида формали кийим-бошнинг чидамлилиги, тез кир бўлмаслиги ва ҳаракатланганда қулайлиги текширилмоқда”, - дейилган ИИББ хабарида.
Шунингдек, янги кийим-бош танлашда фуқаролар фикрлари ҳам ҳисобга олинади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар вазири ўринбосари Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари Рустам Жўраев яқин ойлар ичида ички ишлар ходимларининг жамоатчиликка янги формали кийим-бош тақдим этади деган хабарлар пайдо бўлган эди.