ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Economist Intelligence Unit экспертлари ҳар йилги Worldwide Cost of Living репорт ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқланди.
Таҳлилчилар дунёдаги 133 та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.
Шунингдек, рейтингда ўрин олишга мамлакатдаги иқтисодий вазият ва маҳаллий валюта курси таъсир кўрсатади. Ушбу рейтингда Нью-Йорк шаҳрининг ўзи 7-поғонани эгаллаган.
Бу йилги рейтингда дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади - Париж, Гонконг ва Сингапур. Шунингдек, рейтингнинг биринчи ўнталигига Цюрих (Швейцария), Женева (Швейцария), Осака (Япония), Сеул (Жанубий Корея), Копенгаген (Дания), Нью-Йорк (АҚШ), Тель-Авив (Исроил), Лос-Анджелес (АҚШ) шаҳарлари киритилган
Россия пойтахти Москва рейтингнинг 102-поғонасини эгаллади.
Economist журнали версиясига кўра, Венесуала пойтахти Каракас, Суриянинг Дамашқ ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент энг арзон шаҳарлар деб тан олинган. Энг арзон шаҳар ичида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри 4-ўринни эгаллади.