Тошкент яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида Душанбени ортда қолдирди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишПроспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте
Проспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Mercer халқаро консалтинг компанияси дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида 201-ўринни эгаллаб, Душанбе шаҳрини ортда қолдирди, деб маълум қилди Mercer халқаро консалтинг компанияси.

Японский сад в районе метро Бадамзор в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида нечанчи ўринда?

Вена шаҳри кетма-кет ўнинчи марта рейтинг етакчисига айланди. Рейтингда Цюрих 2-ўрин, Ванкувер эса 3-поғонадан жой олди.

Mercer рейтингига кўра, дунёнинг ҳаёт учун энг яхши шаҳарлар ўнталигига Мюнхен, Окленд, Дюссельдорф, Франкфурт, Копенгаген, Женева ва Базель шаҳарлари киритилган.

Рейтингда Москва 167-ўринни эгаллади. Бишкек 211-ўрин, Олмаота эса 181-поғонадан ўрин олди. Душанбе 209-ўринга лойиқ деб топилган.

Компания маълумотига қараганда, компания дунёнинг 231 та шаҳрини таққослаган. Рейтинг тузишда яшаш, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий шароитлар, транспорт, озиқ-овқат, маиший товар сифатлари ҳамда таълим ва тиббиёт даражалари инобатга олинган.

Дунёнинг яшаш учун энг ноқулай шаҳри сифатида Бағдод шаҳри тан олинди. У рейтингнинг энг сўнгги поғонаси – 231-ўриндан жой олди.

Янгиликлар лентаси
0