ТОШКЕНТ, 17 мар – Sputnik. Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида вилоят ҳокимлиги ҳамда От спорти федерацияси кўмагида кўпкари бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Наврўз байрами арафасида ўтказилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистондан чавандозлар иштирок этишди.
Мусобақа ғолибларига кўплаб қимматли совғалар тақдим этилди. Улар орасида 60 та туя, 50та телевизор, кир ювиш машиналари совутгичлар, гиламлар ва пул мукофотлари бор эди.
Мусобақанинг бош соврини эса, анъанага кўра – автомобиль бўлди. Яп-янги Chevrolet Lacetti эса –жиззахлик полвон Ориф Шодиёровга тақдим этилди. Шодиёров Пантера лақабли қорабайир зотли отда иштирок этди.
Шунингдек, турнир доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистонлик полвонлар жамоалари орасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекис тонлик полвонлар 3:2 ҳисобида ғолиб чиқишди.