Тошкент вилоятида ўғил маст ҳолда отасининг қотилига айланди

© kaluganewsМужчина с ножом
Мужчина с ножом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжал сабаб отасига пичоқ билан жароҳат етказган.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида фуқаро отасига пичоқ билан жароҳат етказди.

Насилие - Sputnik Ўзбекистон
Рашк қурбони: Фарғонада эркак турмуш ўртоғини умрига зомин бўлди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 11 март куни Олмалиқ туманидаги Парвоз кўчасида яшовчи В.З. уйида бирга яшаган отаси С.З. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб В.З. отасига пичоқ билан жароҳат етказганлиги кўрсатилган.

Натижада жароҳатланга фуқаро касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Жиноятчи қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида аёл маст ҳолда 26 ёшли танишини пичоқлагани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0