ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғининг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 9 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро маст ҳолда уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Г.Ғ.(исмли аёл)нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада жабрланувчи касалхонага келтирилади. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан аёл касалхонада вафот этади.
Таъкидланишича, жиноятчи қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.