Ғазалкентда 39 яшар аёлни ўз ётоқхонасида ўлдириб кетишди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковНож в руке мужчины
Нож в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳодиса бўйича тергов жараёни Бош прокуратура назоратига олинган

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. 2019 йил 28 февраль куни Ғазалкентда 39 яшар эркакни ўз ётоқхонасида ўлдириб кетишди, деб хабар қилмоқда прокуратура матбуот-хизмати.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Бўғиб ўлдирилган 15 яшар қиз: қотилликнинг даҳшатли тафсилотлари

Ҳодиса тунда содир бўлган. Бўстонлиқ тумани ИИБ хабарига кўра, эркак мурдаси Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳридаги Марказий маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйларнинг бирида ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган.

Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 16 яшар фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1 март куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а,ж" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 1 март куни ушланган.
2 март куни ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а", "ж" бандлари, 164-моддаси 2-қисми "а" банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0