Бўғиб ўлдирилган 15 яшар қиз: қотилликнинг даҳшатли тафсилотлари

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юнусобод туманида бўғиб ўлдирилган мактаб ўқувчиси қотиллик ишининг янги тафсилотлари пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида бўғиб ўлдирилган мактаб ўқувчиси билан боғлиқ қотиллик ишининг янги тафсилотлари эълон қилинди.

Удушение - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 15 ёшли қизни шафқатсизларча бўғиб ўлдиришда гумонланувчи шахс ҳибсга олинди

Аввалроқ жума, 7 феврал куни, пойтахтнинг 246-сонли умумтаълим ўрта мактаби 9-синф ўқувчисининг жасади у истиқомат қилган уйда топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Аниқланишича, қиз бўғиб ўлдирилган.

Тергов–тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20 ёшли Э.А. ушланган.

Кейинроқ маълум бўлишича, қўлга олинган шахс – ўлдирилган қизнинг ўгай акаси бўлиб чиққан. Дастлабки хабарларга кўра, у ушбу қотилликни ўзаро жанжал чоғида содир этган.

Тошкент прокуратураси мазкур қотиллик юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатган.

Ҳозирда жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0