YouTube᾽да роликларни томоша қилиб, фарзандини дунёга келтиришга уринган аёл вафот этди

Oбуна бўлиш
Ушбу нохуш ҳодиса Ҳиндистоннинг Биландпур шаҳрида содир бўлди. Полицияга аёл яшаган уйнинг эгаси мурожаат қилади.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ҳиндистонда YouTube᾽да жойлаштирилган роликларни томоша қилиб, уй шароитида фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 яшар аёл вафот этди, деб хабар қилди Hindustan Times.

Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Саудия самолёти чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл туфайли аэропортга қайтиб келди

Ушбу нохуш ҳодиса Ҳиндистоннинг Биландпур шаҳрида содир бўлди. Полицияга аёл яшаган уйнинг эгаси мурожаат қилади. Қўшнилар ҳомиладор аёл истиқомат қилган хонадан қон оқаётганини кўриб, дарҳол уй соҳибига хабар қилишади.

Натижада у уй эшигини бузиб кириб, аёл ва унинг янги туғилган чақалоғини ўлик ҳолда топади. Аёл танасининг олдида қайчи, ип ва смартфон бўлган.

Қайд этилишича, аёлнинг охирги марта YouTube᾽да томоша қилган видеоси мустақил равишда фарзандни дунёга келтириш мавзусига бағишланган йўриқнома бўлган. Аёл роликдаги маслаҳатларга амал қилиб, фарзандини дунёга келтиришга уринган.

Янгиликлар лентаси
0