ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Саудия Арабистонининг Saudi Arabian Airlines авиаташувчиси самолёти аэропортда эсдан чиқиб қолдирган чақалоғи ёдига тушиб қолган саудиялик йўловчи аёл туфайли Жидда шаҳридаги подшоҳ Абдул Азиз номидаги аэропортига парвозга чиққанидан тезда қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости "Ахбар24" порталига таяниб хабар қилди.
Портал ҳаво кемаси командири ва диспетчер ўртасида бўлиб ўтган суҳбат ёзувини жойлаштирган. Ёзувда аэропортга қайтиш сабабини такрорлаш ҳақидаги илтимосга жавобан, учувчи асасбийлашган ҳолда йўловчилардан бири терминал биносида боласини унутиб қолдиргани, шу боис парвозни давом эттиришдан бош тортаётганини маълум қилган.
Портал чақалоғини унутиб қолдирган паришонхотир йўловчи аёлга бирор жазо чораси қўлланган-қўлланмаганига аниқлик киритмади.