Баситханова шифокор сири, аборт масаласи ва "пробиркадан" олинадиган болалар ҳақида

© Sputnik / Дильшода РахматоваЭльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения
Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сунъий уруғлантириш Ўзбекистонда қачондан жорий этилади ва қандай шартлар асосида деган саволга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова Sputnik мухбирига берган интервьюсида сўзлаб берди

Баситханованинг сўзларига кўра, "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги муҳофазаси алоҳида бобларда қайд этилган бўлсада, лекин бу қадар кенг, бобма-боб тушунтирилган ҳужжат мавжуд эмас эди.

Тем, кто не хочет и тем, кто не может рожать: Баситханова о новом законе

"Ушбу қонунда репродуктив саломатликнинг кўплаб йўналишлари белгилаб берилган. Масалан, биринчи навбатда, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани қайд этилган. Аёллар ва эркаклар, шунингдек, вояга етмаган шахсларнинг репродуктив ҳуқуқлари масалаларига аниқлик киритилган", - дея изоҳ берди Баситханова.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Сунъий уруғлантириш ҳақида"ги фатвони эълон қилди

Вазир ўринбосари репродуктив саломатликка - аёл ҳомиладорлиги даври ёки турмушга чиққач, она бўлишга тайёргарлик кўриши лозим бўлган давр сифатида - яъни тор доирада қарамасликка чақиради.

"Репродуктив саломатлик ҳақида инсон дунёга келиши билан қайғуриш лозим. Дейлик, чақалоқнинг репродуктив органларида патология йўқлигига амин бўлиш учун у текширувдан ўтказилади. Бола мунтазам текширувда бўлиши керак, айниқса, балоғат ёшига тўлганида. Чунки бу вақтда организмда ўзгаришлар юз беради ва бунда репродуктив функцияларда илк бузилишлар намоён бўла бошлайди", - дейди Баситханова.

Вазир ўринбосарининг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда репродуктив саломатлик муҳофазаси бир неча "бўғинлардан" иборат бўлиб, энг биринчиси - оила ҳисобланади.

"Бу поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари. Шунингдек, бугунги кунда ҳар бир туман, шаҳар кўптармоқли поликлиникаларда аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги бўйича маслаҳатхоналар, перинатал скрининг хоналари очилган ва буларнинг барчаси репродуктив саломатликни таъминлашга қаратилган", - дейди суҳбатдош. 

Лаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сунъий уруғлантиришга рухсат берилиши мумкин

Давлат раҳбари томонидан имзоланган ушбу қонунда шунингдек, иккита нозик мавзу кўтарилган: бу ҳомилани сунъий равишда тўхтатиш, контрацепция масалалари мавзуси ҳамда ёрдамчи репродуктив технологиялар масаласи. 

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, эндиликда фарзандни дунёга келтиришга тайёр бўлмаган аёл розилиги ва талаби билан ҳомиладорликни 12 ҳафталиккача бўлган муддатда тўхтатса бўлади. Белгиланган вақтдан кейин ҳомилани фақатгина тиббий кўрсатмалар асосида сунъий равишда тўхтатиш мумкин.

Шунингдек, қонунда ёрдамчи репродуктив технологиялар масаласи (ЭКО)га алоҳида урғу берилган.

Бундай жараёнларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда алоҳида марказлар ташкил этилади ва улар юқори технологияли ускуналар билан таъминланади. Мутахассис малакаси масалалари алоҳида назоратга олинади.

Айни вақтда сунъий уруғлантириш тизимини йўлга қўйиш учун оСоғлиқни сақлаш вазирининг налик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари бошчилигида катта ишчи комиссиясини ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон
Барча вилоятларда қизлар саломатлик марказлари ва аёллар маслаҳатхоналари очилади

Бу комиссия таркибидан: депутатлар, ёрдамчи репродуктив технологиялар билан шуғулланувчи хусусий тузилмалар раҳбарлари, фан докторлари, профессорлар, акушер гинекологлар, руҳшунослар, эмбриологлар, цитолог, эндокринолог, терапевт, генетик, неанатологлар ўрин олади.

Барча техник регламентлар ва юридик масалалар тасдиқлангач, "пробиркадан" бола олиш амалиёти Ўзбекистондаги давлатга қарашли махсус марказларда бепул амалга оширилиши айтилмоқда.

Ушбу тизим, йил охиридан бошлаб амалиётга жорий этилиши мумкин. Айтганча, "ЭКО" амалиётидан фойдаланганлар шахси қатъий сир сақланади. Бу борада янги қонунчилик ҳужжатида алоҳида бобда айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0