ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. АҚШнинг Time ва Bloomberg таҳлилий нашрлари президент Дональд Трампнинг амрика армиясини ўз-ўзини қоплаш тизимига ўтказиш ҳақидаги ғоясидан хабар топган ва буни фаол муҳокама қилмоқда, РИА Новости хабарига асосан.
Ушбу муҳокамаларда айтилишига кўра, келиб чиқиши бизнесмен бўлган Дональд Трамп армияни “харажатлар” рўйхатидан чиқариб “даромадлар” манбаига айлантирмоқчи. Хусусан АҚШ ўз ҳарбий базалари жойлашган Европа ва бошқа мамлакатларидан уларни таъминлаш учун “харажатлар + 50% ёки ундан кўпроқ ” миқдорида тўлов киритишни талаб қилмоқда.
Айтиш жоизки, айни дамда ҳам Европа ва Япония АҚШга ҳарбий базалари учун тўғридан тўғри пул тўламасада, улкан имқёсда имтиёзлар бермоқда. Улар бепул ер ижараси, бепул божхона тўловлари, бепул коммуникациялар ва бошқа тўловлардан иборат.
Ушбу “оламшумул” ғоя президент Трампнинг бошига келишига Польша сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Бироз олдин Польша ўз ҳудудида ҳарбий база жойлаштириш учун АҚШга 2 миллиард доллар таклиф қилган эди.