Италия ва Германия аҳолиси НАТО харажатлари учун тўловлар оширилишидан норози

© Sputnik / Михаил Палинчак / Медиабанкка ўтишФлаг НАТО
Флаг НАТО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўров натижаларига кўра, британияликларнинг ярмидан кўпроғи ва 44 %дан ортиқ францияликлар мудофаа харажатлари учун ЯИМнинг 2 %игача маблағ ажратилишини тўғри деб ҳисоблаган

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Брюсселда НАТО саммити ўтказилишидан аввал Sputnik Мнения тадқиқоти натижаларига кўра, Буюк Британия ва Франция аҳолиси НАТО бюджети учун тўловлар оширилишини қўллаб-қувватламоқда, лекин Германия ва Италия аҳолиси бунга қарши эканлиги маълум бўлди.

Мазкур масалада ўтказилган сўров натижаларига кўра, 50 %дан ортиқ британияликлар ва 44 %дан ортиқ францияликлар мудофаа харажатлари учун ЯИМнинг 2 %игача маблағ ажратилишини тўғри деб ҳисоблаганлар.

Италия (53 %) ва Германияда эса аксинча, сўровда иштирок этганларнинг аксарияти ҳарбий харажатлар ўсишини маъқулламаган: италияликларнинг 53 ва германияликларнинг 47% аҳолиси бунга қарши эканликларини билдиришган.

Франциянинг жамоатчилик фикрини ўрганувчи IFop компанияси томонидан 2017 йил 21-25 апрел кунлари ўтказилган тадқиқотда 3 203 киши иштирок этди.

© SputnikНАТО мудофаа харажатларини ошириш бўйича сўровнома
Опрос Должна ли Ваша страна нарастить расходы на оборону - Sputnik Ўзбекистон
НАТО мудофаа харажатларини ошириш бўйича сўровнома

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Брюссел шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар мудофаа харажатлари учун тўловни ЯИМнинг 2 %игача ошириш бўйича йиллик режатузишга келишиб олишганди. Ҳозирча НАТОга аъзо 28 давлатдан фақатгина 5 таси (АҚШ, Буюк Британия, Греция, Польша, Эстония) шу миқдорда тўлов тўламоқда.

Янгиликлар лентаси
0