Навоийда қимматбаҳо зарралар бўлган қумларни қўлга киритмоқчи бўлган жиноий тўда ушланди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишДобыча золота
Добыча золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Босқинчилар фуқароларни темир бўлаги ҳамда таёқ билан жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинганлар.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи бир нечта шахслар фуқаронинг уйида сақланаётган таркибида қимматбаҳо зарралар бўлган қумларни қўлга киритмоқчи бўлишди.

Мужчина имитирует вскрытие автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида босқинчи гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзларининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида Қорача маҳалласида яшовчи Ш.Ш.нинг уйида сақланаётган таркибида қимматбаҳо зарралар бўлган қумларни қўлга киритиш мақсадида унинг уйига боришмоқчи бўлишади. Бироқ буни билиб қолган Ш.Ш. таниши И.Р. билан бирга, Бойқаро қишлоғида уларни тўхтатмоқчи бўлиб, уларнинг йўлини тўсган.

Босқинчилар Ш.Ш. ва И.Р.ни темир бўлаги ҳамда таёқ билан жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Ш.Ш. ва И.Р.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

“Кўрилган чоралар натижасида жиноий гуруҳдагилар қўлга олиниб, улар орасида бўлган шахси аниқланган бир нафарини ушлаш чоралари кўрилган”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0