Эфиопиядаги авиаҳалокат: ҳеч ким омон қолмаган

© Sputnik / Александр КряжевПассажирский самолет
Пассажирский самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳалокатга учраган самолётда 33 давлатдан бўлган 149 нафар йўловчи ҳамда экипажнинг 8 нафар аъзоси бўлган.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Эфиопияда Ethiopian Airlines авиакомпанияси самолёти билан содир бўлган авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Эфиопияда бортида 157 киши бўлган Boeing 737 қулаб тушди

Агентликнинг маълум қилишича, ҳалокатга учраган самолётда 33 давлатдан бўлган 149 нафар йўловчи ҳамда экипажнинг 8 нафар аъзоси бўлган.

Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг маълумотига қарашганда, Boeing 737-800 MAX самолёти маҳаллий вақт билан соат 08:38 да Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан Кения пойтахти Найробига парвоз қилган, соат 08:44 да эса самолёт билан бўлган алоқа узилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эфиопияда Ethiopian Airlines компаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0