"Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим" - биринчи "Тошкент гўзали" билан интервью

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишКорона победительницы конкурса красоты
Корона победительницы конкурса красоты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Sputnik мухбири биринчи "Мисс Ўзбекистон" билан суҳбатлашди. "Тошкент маликаси-89" Наргиза Олимова машҳурлик истаб эмас, балки ўзбек аёллари ҳақиқий гўзаллар эканини бутун дунёга кўрсатиш учун ушбу гўзаллар баҳсида иштирок этган эди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik, Дильшода Рахматова. Наргиза Олимова — биринчи ва ягона "Ўзбекистон гўзалидир". Соҳибжамолга энг олий мукофот - Гран-прини олиб берган танлов "Тошкент гўзали" деб номланган ва 1989 йилда ўтказилган. Ушбу эътирофга сазовор бўлиш учун оддий ўзбек қизи бошдан неларни кечиргани, ва нима учун ҳалигача ўзини "малика" ҳисобламаслигини Наргиза-опа Sputnikка берган эксклюзив интервьюсида гапириб берди.

"Нима Ўзбекистонда гўзаллар йўқми?"

1988 йилда СССРда комсомол ташкилотлари кўмаги билан илк маротаба "Москва гўзали-88" танлови ўтказилган эди. Совет матбуотлари ўшанда бу шов-шувли, бирож жанжалли ҳамда гўзал ҳаёт нафаси келиб турган ёрқин ва кутилмаган воқелик бўлгани ҳақида бонг урган эдилар. Ўша йилда Донецклик қиз "Ўзбекистон ССР маликаси" сифатида эълон қилинган эди.

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишУчастницы Первого конкурса красоты "Московская красавица-88"
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Участницы Первого конкурса красоты "Московская красавица-88"

Ўша вақтда нашлардаги янгиликларни мунтазам кузатиб борадиган Наргиза, Бутуниттифоқ бўйича ўтказилган танлов якунларига кўзи тушиб, ҳайратдан ёқа ушлайди. Наргизага Ўзбекистон гўзаллар маликаси республика туб аҳолиси орасидан танлаб олинмагани жуда қаттиқ таъсир қилганди.

"Бу қанақаси? Мамлакатда "Ўзбекистон маликаси" танланса-ю, донецклик қиз ғолиб сифатида эълон қилинса!? Нима, Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса битта гўзал қиз топилмадими?", — дея ўз норозилигини билдирарди 21 яшар қиз ушбу тадбирга бош-қош бўлган комсомол ташкилоти вакилларига.

"Мен миллатчи эмасман, барча дин ва миллат вакилларини ҳурмат қиламан, аммо ўшанда қалбимда миллий ғурур исён кўтарганди", - дейди Наргиза опа ўша 30 йиллик хотираларни ёдга олар экан.

© Sputnik / Масляев / Медиабанкка ўтишФиналистки I-го Московского конкурса красоты 1988 год
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Финалистки I-го Московского конкурса красоты 1988 год

Комсомол вакили Наргизанинг эътирозларини диққат билан тинглайди ва суҳбат якунида ундан келгуси гўзаллик танловида иштирок этишни хоҳлайсизми, дея қизиқиб кўради. Ўша вақтда мода саноатининг шафқатсиз қонунлари ва умуман бундай танловнинг саралаш қоидалари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаган, аммо бутун дунёга ҳақиқий ўзбекона гўзалликни кўрсатиб қўйиш иштиёқи билан ёнган Наргиза ўйлаб ўтирмасдан розилик билдиради. Албатта, тез орада унинг ўзи ушбу қарордан пушаймон бўлади ҳам, аммо бу ҳақда у ҳали билмасди.

"Шармандалик", шов-шув ва бир кечада тикилган либос

Олимова билан суҳбатимиз самимий кечади, опа ўша йилларда бундай танловларда иштирок этиш ўз жонига қасд қилиш билан тенг бўлганини яширмайди. Шарқона жамиятда, айниқса, совет даврида, ўзбек қизи ҳеч қачон "мана, томоша қилинг, мен гўзалман", дея саҳнага чиқмаган бўларди. Ўзбек қизлари ҳамиша хаёси, ибоси билан ажралиб турган.

© Фото из личного архива Наризы ОлимовойПервая "Мисс-Узбекистан" Наргиза Олимова в театральном костюме
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Первая "Мисс-Узбекистан" Наргиза Олимова в театральном костюме

"Бизнинг менталитетимиз бошқа. Биринчидан, ўзбек қизларимиз уятчан, тортинчоқ, улар оилада шундай тарбия топади. Иккинчидан, бундай тадбирларда иштирок этиш жамият томонидан қаттиқ қораланарди: жуда кўпчилик бу ҳолатни қиз оиласи учун шармандалик деб биларди", - дея тушунтиради Наргиза опа.

Аммо қарор қабул қилинган - ортга йўл йўқ эди. Комсомол вакили билан бўлиб ўтган телефон суҳбатидан сўнг Наргиза Олимовани танловга тайёргарлик бўйича режаларни муҳокама қилиш учун Марказий Ёшлар уйига таклиф қилишади. Наргизанинг талаби билан қизларнинг чўмилиш либосларида чиқиши саҳнаси миллий либослар дефилесига алмаштирилади.

Узбекская модель и блогер участвует в конкурсе Miss USSR - фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик модель халқаро гўзаллик танловида иштирок этмоқда - фото

Ўша вақтда жамиятда мавжуд норасмий таъқиқлар, қизлардаги уятчанлик ва камтарлик ҳислатларига қарамай, 1989 йилги танлов учун ўтказилган кастингга 600дан зиёд қизлардан аризалар келиб тушади. Таъқиқлар ўз йўлига, аммо "Тошкент гўзали" бўлишни кўп қизлар орзу қилар эди.

Наргиза шу тариқа уч турдаги саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтади ва финал босқичигача етиб боради. Якуний босқичда ўн нафар гўзал ўзаро баҳслашар эди. Олдинда энг мураккаб шартлар кутарди - бунда гўзаллардан подиумда турли либосларда чиқиш қилиш, хайъат аъзоларининг саволларига ҳозиржавоблик билан жавоб қайтариш ва танланган бирор бир куй ёки қўшиққа расқ тушиб бериш талаб этиларди.

"Гўзаллик танлови Давлат Цирки биносида бўлиб ўтган. Циркда одам туманот йиғиларди. Чипталар талаш, бино ичкарисида ҳатто зинапояларгача жойлар банд қилинган эди. Мен бу тадбир одамларда бу қадар катта қизиқиш, шов-шув уйғотишини кутмаганман", - дея эсга олади Наргиза Олимова.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, финал босқичига қадар, у танлов синовларини жиддий қабул қилмаган ва ҳатто уларга тайёргарлик кўрмаган. Якуний саралаш босқичига ҳам белгиланган вақтда келиб, айтилган шартларни бажаришни режалаштираётган эди. 600 нафар қиздан охирги саралаш босқичига 30 нафари танлаб олинган бўлиб, улар 10 нафардан уч гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳнинг ўзаро баҳсига бир кундан ажратилган эди. Наргиза учинчи гуруҳга тушади. У аввалига ўз рақиблари қандай беллашишаётганини ҳатто томоша қилишни истамаган бўлса-да, аммо қизиқувчанлик устун келади, ва Олимова ўз чиқиши бўлишидан бир кун олдин бошқа қизлар чиқишларини кузатиш учун Давлат цирки биносига келади.

Узбекистанка завоевала звание 1-вице мисс юнион в конкурсе красоты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик қиз халқаро гўзаллик танловида юқори ўринга сазовор бўлди

Наргиза бошқа қизлар ҳал қилувчи босқичга қандай пухта тайёргарлик кўришганини гувоҳи бўлгач, аввалига ҳайратланади, кейин қаттиқ ташвишга тушади. Гўзаллик танлови режиссери Бахтиер Сайфуллаев (ҳозирги Ўзбекистон Маданият вазири), Наргизага кўзи тушгач, у бу ерда нима қилаётгани ҳақида сўрайди.

"Ўша вақтда Маданият институти хореография бўлимида таҳсил олардим. Бахтиёр Сайфуллаев бизларга режиссерлик маҳоратидан дарс берардилар. Мени, яъни талабасига кўзи тушгач, бу ерда нима қилаётганимни сўрадилар. Чунки бошқа қизлар 10 кундан бери тайёргарлик кўришган бир вақтда, мен бирор марта ҳам кўриниш бермаганман", - дея эсга олади Олимова.

Хуллас, режиссер Наргизага эртага келиб ўтирмасликни тайинлайди. "Бу ердаги қизлар ўз номерларини репетиция қилишган, ҳаммаси тайёрланган, сен эса ўз чиқишинг билан бутун бошли сценарийни бузасан. Сен ҳатто куй танламагансан, рақс ижро этиш кераклиги ҳақида эса ҳатто гапирмасам ҳам бўлар", - дейди Наргизанинг бамайлихотирлигидан жаҳлланган режиссер.

Наргизани режиссёрнинг гаплари ўйлантириб қўяди, аммо у сир бой бермайди. Албатта, у эртанги чиқиши ҳақида яхшигина бош қотириши кераклигини англарди, шу билан бирга, гўзалликка қандай қилиб тайёргарлик кўриш мумкинлигини ҳеч тушунмас эди.

Шу тариқа, имтиҳон арафасида турган беғам талаба сингари Наргиза цирк биносини шошилганча тарк этади, ахир финал босқичга тайёргарлик кўриш керак. Уйга келгач, онасидан сандиқда сарпо учун яшириб қўйилган атлас матони сўраб олиб, кеч бўлишига қарамай, тикувчиникига югуради. Тожихон опа - Наргиза фаолият юритадиган афсонавий "Баҳор" ансамбли учун саҳна либосларини тикар эди. Наргиза аёлникига келиб, танловнинг ҳал қилувчи куни, одамларга тўла Цирк биноси, ва танловга мос кўйлаги йўқлигидан чорасиз аҳволда қолгани ҳақида сўзлаб беради. Тикувчи бир оқшомда унга кўйлак тикиб беришга рози бўлади.

Актриса ва модель Наташа Алам - Sputnik Ўзбекистон
Дунё тан олган гўзаллар

Энди рақс ижро этиш учун куй-қўшиқни танлаш қолганди, холос. Ижро борасида-ку, муаммо йўқ эди, асосий масала томошабинлар ва хайъат азолари кўнглини забт этадиган таронани танлаб олишда эди.

"Бошқа қизлар режиссёр раҳбарлигида радиостанцияга бориб, ўзларига мусиқа танлаб келишган экан. Бундай имкониятни қўлдан бой бергач, ҳофиз Шерали Жўраевнинг "Сарбон" қўшиғига рақс тушишга аҳд қилдим. Бу таронага мос саҳна либосим бор эди", - дея давом этади Наргиза-опа.

© Sputnik / Дильшода РахматоваНаргиза Олимова, первая "Мисс Ташкента"
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Наргиза Олимова, первая "Мисс Ташкента"

Ҳақиқий гўзаллик маликаси

Олимова эрталаб Цирк биносига келгач, биринчи галда гўзалларнинг атрофида гирдикапалак бўлган ўнлаб сартарошлар ва гримёрларга дуч келади. Наргиза уларнинг ёнидан таажжубланиб ўтиб кетади.

Тожик миллий либослари - Sputnik Ўзбекистон
Тожик хотин-қизларига атлас кўйлакларда юриш буюрилди

"Товба, бу гўзаллик танлови бўлса, юзга грим чаплашнинг нима кераги бор. Ахир биз бу ерга ҳақиқий гўзалликни кўрсатишга келмаганмизми", - деган ўй кечади ундан ўша онда.

Олимованинг айтишича, у ҳамиша уйда қошига ўсма қўйиб юрган, сочларини эса тараб, битта ўрган. У ўз ҳаётидаги муҳим саҳна чиқишига ҳам худди шу кўринишда келган эди. Фақат юзига озроқ упа сурган, холос.

"Биринчи шартда миллий либосларимизни кўрсатишимиз керак эди. Менинг навбатим келгач, Тожихон-опа тикиб берган атлас кўйлак ва лозим, баланд пошнали туфлида саҳнага чиқдим. Рақс учун ҳам маликалар либосига ўхшайдиган кўркам саҳнавий либос ва баланд пошнали туфли танладим. Қўшиқнинг "Эй, сорвон, оҳиста юр" сўзлари бошланиши билан йиркнинг тепасидаги тикка зиналардан ҳиром билан оҳиста тушиб кела бошладим. Ўзим эса ичимда, "Эй, Аллоҳ, ўзинг асра. Йиқилиб кетмай" деяпман. Қўшиқнинг биринчи сўзларига уйғун ҳаракатларимдан кейин залда гулдурос қарсаклар ва қийқириқлар бошланиб кетди. Мен ғалаба мен томондалигини ҳис қилдим", - дея тўлқинланиб, ҳамда ғурур билан ёдга олади Наргиза Олимова.

© Фото из личного архива Наргизы ОлимовойПервая "Мисс-Узбекистан" Наргиза Олимова и финалистки конкурса красоты 1989 года
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Первая "Мисс-Узбекистан" Наргиза Олимова и финалистки конкурса красоты 1989 года

Танлов ғолибларини учинчи ўриндан бошлаб эълон қилишди. Биринчи ўрин соҳибасини ҳам айтиб бўлишди, аммо улар орасида қаҳрамонимиз номи айтилмайди. Наргиза томошабинлар қўллаб-қувватлаши ҳам мен учун катта ютуқ, деб ўйлаб турган бир вақтда, хайъат аъзолари: "Бугунги маликамиз - Наргиза Олимова", деб эълон қиладилар.

"Мен ҳайратда, нима бўлганини тушунмай туриб қолдим, бир маҳал катта гулдаста кўтариб, кўзлари тўла ёш мени табриклашга саҳнага кўтарилаётган Тожихон-опага кўзим тушди. Туни билан мен учун либос тикиб чиққан бу аёл Тошкент гўзали бўлганимни эшитгач, қувончдан йиғлаб юборганди", — деб ҳикоя қилади "Мисс Ўзбекистон".

© Фото из личного архива Наргизы ОлимовойГазетная вырезка с заметкой о Наргизе Олимовой
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Газетная вырезка с заметкой о Наргизе Олимовой

"Малика бўлиш мен учун уят" ёхуд машҳурликдан кейинги ҳаёт

Наргиза Олимовага Комсомол МҚ номидан ўша вақтларда ноёб техника саналган - видеомагнитофон совға қилишади, соҳибжамол уни шу вақтнинг ўзида болалар уйига ўтказиб юборади. Шунингдек, ўзига берилган Германияга путёвкани - болаликдан бир марта кўришни орзу қилган  бўлган маҳобатли Тож-Маҳалга, яъни Ҳиндистонга саёҳат йўлланмасига алмаштириб беришларини сўрайди.

Ашхобод шаҳрида янги савдо мажмуасида. 1968 йил. - Sputnik Ўзбекистон
Гўзаллик сирлари: собиқ совет иттифоқ даврида аёллар қандай пардоз қилишган

Наргиза Олимованинг танлов якунида сўзлаган нутқи томошабинларда унинг чиқишларидан ҳатто ёрқинроқ таассурот қолдиради.

"Мен ўзимни малика деб билмайман, мен учун ҳар бир ўзбек аёли - малика. Бугун уларнинг қанча-қанчаси пахта далаларида оғир меҳнат қилмоқда, сиз буни гувоҳи бўлиб турибсиз. Уларнинг қўллари ёрилиб кетган, терилари қуёш нурлари остида қуриган, юзларида муддатидан олдин ажинлар пайдо бўлган. Биз ўзимизга эътибор берамиз, улар эса уйда ўтирмайди, ишлашади. Агар уларда ҳам бўш вақтлари бўлганида, ўзлари учун бир соат вақт ажратганларида, бугун сизу-биз мана шу аёллар қиёфасида ҳақиқий гўзалларни кўрган бўлар эдик. Улар биз учун мева-сабзавотларни етиштиради, биз шаҳарликлар мана шу маҳсулотларни истеъмол қилганимиз учун гўзал ва соғлом бўлиб юрамиз. Шу боис, мен бугун бу ерда ўзимни малика деб аташга уяламан. Мен танловдаги иштироким билан, шунчаки, Ўзбекистонда ҳақиқий гўзаллар борлигини исботлашга уринган эдим", - деган ўшанда ўттиз йил муқаддам саҳнада туриб Наргиза Олимова.

Соҳибжамолни бутун зал олқишлаган.

© Фото из личного архива Наргизы ОлимовойОбложка журнала "Молодая смена" с первой "Мисс-Узбекистан" Наргизой Олимовой
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Обложка журнала "Молодая смена" с первой "Мисс-Узбекистан" Наргизой Олимовой

Табиийки, танловдаги ғалабадан сўнг эртаси куни у машҳур бўлиб уйғонган. Олимова бу вақтга келиб, балет артисткаси сифатида анча-мунча танилиб қолган аммо "Правда Востока", "Вечерний Ташкент" ва бошқа республика ва шаҳар газеталарининг олд саҳифаларида унинг сурати ва "Тошкент маликаси" деган сарлавҳали мақолалар чоп этилгач, у учун ҳақиқий юлдузли онлар бошланади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваНаргиза Олимова, первая "Мисс Ташкента"
Ҳар бир ўзбек аёли - маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью - Sputnik Ўзбекистон
Наргиза Олимова, первая "Мисс Ташкента"

"Кўчада, транспортда ҳамма мени таниган, ҳатто қўли билан кўрсатиб, "Биз сизни таниймиз", дейишарди. Албатта бундай машҳурлик ўзига яраша улкан масъулият юклади, энди ҳар бир ҳаракатга йўл қўйиш, ҳар бир сўзни айтишдан олдин жиддий ўйлар эдим", - дейди Олимова.

Анета Султанова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик қизлар "Коинот гўзали" танлови финалига чиқишди

Гўзаллик танлови ғолибасига кинематограф вакилларидан таклифлар ёғила бошлади. Наргиза-опа кинода бир нечта ролларни ижро этди ҳам, аммо актёрлик карьерасига қизиқиш билдирмади. Айтишича, агар тарихий картиналар суратга олинса, Нодирабегим, Увайсий сингари маърифатпарвар аёллар образини албатта ижро этган бўларди. Республиканинг бош гўзалини "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га стюардессаликка ҳам чақиришган, аммо иши туфайли дунёнинг турли мамлакатларида тез-тез бўладиган Олимова, бу таклифни рад этган. Оламшумул машҳурликдан сўнг Олимова узоқ йиллар давомида олий даражадаги давлат тадбирларида, турли очилиш маросимларида, хайрия тадбирларида "Мисс Ўзбекистон" мақомида қатнашиб келган.

2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат қурилиш академиясини тамомлаган ва бугун ўзбек мумтоз рақсини қайта тиклаш ва сақлаб қолиш билан шуғулланмоқда.

1989 йилдан буёғига Ўзбекистонда гўзаллик танловлари ўтказилмаган. Унвон соҳибасининг ўзи, ғалабадан кейин, Ўзбекистонда бу сингари тадбирларни ўтказишга эҳтиёж йўқ, дея таъкидлаган, қолаверса ўзбекистонлик қизларнинг аксарияти бундай кастингларга боришга кўпам рози бўлишмас эди. Шу тариқа Наргиза Олимова Тошкентнинг биринчи ва ягона маликаси бўлиб қолган.

Янгиликлар лентаси
0