Президент портали орқали туҳмат қилган фуқаро қамалди

© SputnikВиртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева
Виртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўлмас Ўсаров Жиноят Кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 3-қисмининг «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Президент портали орқали туҳмат қилган фуқарога суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилмоқда Дарё.

Хабарда айтилишича, булунғурлик Ўлмас Ўсаров 2018 йилнинг 8 декабрь президент “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб Инкассация хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи ишга қабул қилиш эвазига 2000 доллар ҳамда Булунғур туман ИИБ ЁХБ раҳбари ишга кириш учун 500 доллар талаб қилаётганлигини айтган.

Сайт виртуальной приемной президента Узбекистана Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Президент виртуал қабулхонаси онлайн ишлайди

Шундай сўнг ушбу иш юзасида сўроқлар олиб борилган ва керакли ҳужжатлар тўпланган. Тергов жараёнида Ўлмас Ўсаровдан ҳеч ким ишга кириши учун пул сўрамаганлиги, фақат ушбу корхоналарда унга бўш иш ўринлари  йўқлиги хабар қилингани маълум бўлган. Ўсаровнинг айби тўлиқ исботланган.

Булунғур туман Жиноят ишлари бўйича суди мажлисида Президент виртуал қабулхонаси орқали мансабдор шахсларга туҳмат қилган Ўлмас Ўсаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 3-қисмининг «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0