ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2018 йилнинг 9 январь куни умумхалқ муҳокамасига қўйилган, 237 банддан иборат бўлган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури лойиҳасининг 26-бандида Президентнинг янгиланган Виртуал қабулхонаси ҳақида сўз боради.
Унда аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш таъкидланган.
Янгиланган Виртуал қабулхона 2018 йилнинг 20 июнига қадар Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан тўла шакллантирилиши белгиланган.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.