ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Виртуал қабулхонага 1 миллионта мурожаат тушди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фейсбукдаги саҳифасида.
Келиб тушган мурожаатлар Топ-10лик бўйича бўлиниб, муаммолар қуйидагича тақсимланган:
2-ўринни — ишга жойлашиш масаласида мурожаатлар эгаллаган;
3-ўрин — Судларда фуқаролик ишлари кўрилиши масаласида мурожаатлар;
4-ўрин — Оилага моддий ёрдам сўраб йўлланган мурожаатлар;
5-ўрин — Алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича;
6-ўрин — Болалар нафақаси бўйича;
7-ўрин — Меҳнат ва бандлик масаласи бўйича;
8-ўрин — Судларда жиноят ишлари кўрилиши бўйича;
10-ўрин — Конвертация масаласи (тадбиркорликдан ташқари)да мурожаатлар.
Хабарга кўра, Президент қабулхонасига мурожаатларнинг 49%и Ишонч телефонлари орқали рўйхатга олинган.
36%и — веб сайт орқали йўлланган ва 15%и халқ қабулхоналари орқали келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганларнинг энг кўп — 52%ини ишламайдиганлар ташкил қилган.
Мурожаатларнинг 29%и ишлайдиганлардан келиб тушган.
Нафақахўрлар мурожаати умумий миқдордан 17%ни ташкил қилган бўлса, мурожаатчиларнинг атиги 2%ини талабалар ташкил этган.