Бен Ладеннинг ўғли Марказий Осиёда қидирилмоқда

© AP Photo / CIAСын Усамы бен Ладена Хамза бен Ладен
Сын Усамы бен Ладена Хамза бен Ладен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ АҚШ ҳукумати “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бири бўлган Ҳамза бен Ладен ҳақидаги маълумот учун 1 миллион долларгача пул мукофотини эълон қилган.

ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг асосчиси Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза Афғонистон ва Покистон чегараларида ёки Эронда яширинаётган бўлиши мумкин.

Жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операция - Sputnik Ўзбекистон
Бен Ладен ўз рафиқаси тишига жосуслик чипини ўрнатишларидан хавфсираган

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг дипломатик хавфсизлик бўйича бюроси раҳбари Майкл Эванофф маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

“Биз у Афғонистон ва Покистон чегараларида бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпмиз. Эҳтимол, у Эронга кетган. У террорчиларнинг янги етакчиси бўлиши мумкин... Марказий Осиё жанубидаги исталган ерда бўлиши мумкин”, - деди Эванофф.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати терроризмга алоқадорлик учун санкциялар рўйхатида бўлган Ҳамза бен Ладен ҳақидаги маълумот учун 1 миллион долларгача пул мукофотини эълон қилган.

Янгиликлар лентаси
0