Денисенко: Мирзиёев ислоҳотлари туфайли Россияга ўзбек мигрантлари оқими пасайди

Oбуна бўлиш
НИУ ВШЭ Демография институти раҳбари ўринбосари Михаил Денисенко Россиядаги мигрантлар сони бўйича Тожикистон биринчиликка чиққани тўғрисидаги Росстат маълумотларига изоҳ берди.

Росстат маълумотларига кўра, РФ ишловчи ҳар тўртинчи расмий мигрант Тожикистон фуқароси ҳисобланади. Илгарироқ хорижий ишчилар сони бўйича тузиладиган рейтингда Украина етакчилик қиларди.

Полицейские выявили в Уссурийске факт фиктивной постановки на миграционный учет иностранных граждан - Sputnik Ўзбекистон
Россияда қонунбузар мигрантлар учун янги жазо тури жорий этилиши мумкин

Денисенконинг сўзларига кўра, бу статистикада мигрантларнинг РФда яшаши давомийлиги билан боғлиқ маълум жиҳатлар мавжуд. Хусусан, Росстат Россияда 9 ой ва ундан кўпроқ муддатда ишлаётган шахслар сонини ҳисобга олади. Умуман олганда эса ўзбекистонликлар ҳамон рейтингга етакчилик қилмоқда.

"Ўзбекистонликлар ҳозир ҳам Россияга ишлашга фаол келмоқда, аммо улар бу ерда узоқ вақтга қолишмаяпти. Буни, мени фикримча, мамлакатда янги президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар билан изоҳлаш мумкин. У томонидан иқтисодни либераллаштириш ва бизнесни бошқариш шартларининг яхшиланишига қаратилган курс ўз самарасини бермоқда. Ўзбекистон — салмоыли ресурсларга бой давлат, у ерда ҳозир кўплаб жозибали лойиҳалар амалга оширилмоқда, янги иш ўринлари яратилмоқда. Шу боис Россияга келаётган мигрантлар оқими юқори бўлса-да, унинг тузилмаси ва характери ўзгармоқда", - деди иқтисодчи Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.

ЎДенисенконинг сўзларига кўра, ў навбатида, тожик мигрантлари аксинча, чет элда фаол ишлашдан манфаатдор, сабаби, ватанга юборилаётган пул ўтказмалари аввалги каби улар оилавий даромадининг салмоқли қисмини, давлат миқёсида эса бюджетнинг каттагина қисмини ташкил этиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0