ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Россия Инсон ҳуқуқлар бўйича кенгаш раҳбари Михаил Федотов унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган мигрантлар учун янги жазо турини жорий этишни таклиф қилди, деб хабар қилди РИА Новости.
“Мажбурий сақлаб туриш жойларимизда қолаётган кишилар сонини хорижий фуқароларга нисбатан жавобгарлик чорасини инсонпарварлаштириш ҳисобига сезиларли даражада камайтириш мумкин. Кенгаш Жиноят кодексига енгил ва ўртача оғир жиноятларни содир этган хорижий фуқароларни Россиядан чиқариб юбориш ва бир неча йил давомида киришни тақиқлаб қўйиш ҳақидаги моддани киритишни таклиф қилади”, - деди Федотов.
Мазкур чора депортация тартибини ўзгартиришга имкон беради ва мигрант Россиядан чиқариб юборишларини кутиб, хорижий фуқароларни сақлаш марказида узоқ муддат давомида қолиб кетмайди, деб таъкидлади.